Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Антарктидада «OnTaxi» хизмати йўлга қўйилди

Антарктидада «OnTaxi» хизмати йўлга қўйилди

Фото: «ITC.ua»

Эндиликда «Android» ва «iOS» операцион тизимида ишлайдиган мобиль қурилмалардан фойдаланувчи Антарктида аҳолиси «OnTaxi» такси хизматидан фойдаланиши мумкин. Мазкур дастур манзилга қулай ва тезда етиб боришни кафолатлайди, деб хабар берди «ITC.ua».

Айни вақтда 3 турдаги транспорт воситасини буюртма қилиш мумкин. Агарда бирор жойга шошмаётган ва пулни тежаб қолиш истагида бўлсангиз «Чаналар»ни буюртма қилишингиз мумкин. Махсус ўргатилган ҳайдовчи сизни манзилга секин, бироқ аниқ олиб боради.

«Стандарт класс» орқали жараённи тезлаштириш ҳам мумкин. У учта ит ва чанадан иборат. Мазкур сервиснинг ноқулай жиҳати — шамол юзингизга уради.

Учинчи хизмат тури — «Қордаюрар» машина ҳам мижозларга тақим этилади. Бу орқали буюртмачи ўз манзилига тез ва қулай етиб олиши мумкин. У ҳимоя ойнаси, жунли ўриндиқлар билан жиҳозланган.

Антарктидадаги такси сервисининг бошқаларидан фарқи — ҳеч қачон «кондиционерни ёқиб юборинг» дея олмайсиз. Бироқ қуйидаги қўшимча буюртмалардан фойдаланишингиз мумкин:

  • Қалоплар;
  • Юмшоқ этиклар;
  • Кўп гапирмайдиган итлар.

Хизмат ҳақини нақд, пластик карта ёки итларга емиш бериш орқали ҳам тўласа бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг