Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» энди кредит карталар ишлаб чиқаради

«Apple» энди кредит карталар ишлаб чиқаради

Фото: «Apple-iPhone.ru»

Американинг технологик гиганти ҳисобланмиш «Apple» компанияси «Goldman Sachs» инвестиция банки билан «Apple Pay» номи остида қўшма кредит картасини жорий этишни режалаштирмоқда, деб хабар берди «NV.ua».

Маълумотларга кўра, компания «ишонч карталари»ни ишлаб чиқариш борасида анчадан буён ҳамкорлик қилиб келаётган Буюк Британиянинг «Barclays Plc» банки билан ҳамкорликни тўхтатади.

Таъкидланишича, «Apple—Goldman» ҳамкорлик карталари компанияга ўзининг бизнесидаги асосий камчиликлар билан курашишда ёрдам беради. Бундан ташқари янги «iPhone»лар савдоси борган сари пасайиб бормоқда, «Apple» эса мобиль тўловлар, пулли мусиқа тинглаш ва «AppStore» дўкони орқали дастурларни сотишга катта эътибор қаратмоқда.

«Apple» ва «Goldman» ҳамкорлиги доирасида «iPhone» смартфонлари харидорларга кредит эвазига тақдим этилади.

Ҳозирча компаниялар кредит карталарини чиқариш бўйича битимнинг якуний шартларини келишиб олишмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг