Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Apple» энг арзон «iPad»ни намойиш қилди

«Apple» энг арзон «iPad»ни намойиш қилди

Фото: «Itc»

«Apple» компанияси «iPad» планшетининг 9,7 дюймли янги версиясини намойиш қилди. Тақдимот Чикагода ташкил этилди, деб хабар берди «РИА Новости».

Планшет «Apple Pencil» стилусига эга бўлиб, «A10 Fusion» процессорли бошқа моделлардан анча кучли саналади. Янги қурилма «ITouch» датчиги, икки камера ва LTE функциясига эга. Ишлаб чиқарувчиларнинг маълумот беришича, қурилма батареясининг  қуввати 10 соатгача етади.

Ушбу модел «Apple»нинг энг арзон планшетларидан бўлиб, нархи АҚШда 329 доллардан бошланади. Ўқув муассасалари учун эса 299 доллар. Янги планшет уч хил рангда: кумушранг, «кулранг космос» ва тилларангда ишлаб чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг