Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Apple» тўлиқ муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтди

«Apple» тўлиқ муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтди

Фото: «ITC.ua»

Ўтган ҳафта «Google» компанияси 2017 йилнинг охиридан буён барча глобал операциялар мутлақ қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига амалга ошаётганини маълум қилганди. Орадан бир ҳафта ўтиб «Apple» ҳам худди шу каби баёнот билан чиқди, деб хабар беради «ITC.ua».

Эслатиб ўтиш керакки, «Apple» бундан икки йил олдин ўзининг 93 фоиз корхоналарида табиий электр энергиясидан фойдаланаётганини маълум қилганди.

Фото: «ITC.ua»

«Google» каби «Apple» компанияси ҳам 100 фоиз ўзини қайта тикланувчи электр энергияси билан таъминламайди, зарур ҳажмларни бошқа компаниялардан сотиб олишга мажбур. Яъни офислар, дўконлар ва бошқа объектлар шаҳар электротармоқларидан фойдаланади. Бироқ «ифлос» электр энергияси «тоза» билан компенсация қилинади. Шу билан бирга «Apple» «тоза» электр энергиясидан фойдаланибгина қолмай, унга боғлиқ инфратузилмаларни ривожлантираётганини ҳам таъкидлаган.

Компания ихтиёрида бутун дунё бўйлаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарадиган 25 та объект мавжуд. Улар дунёнинг 43 мамлакатидаги компания ташкилотларига 626 мегаватт энергия етказиб беради, шундан 286 мегаватти қуёш энергияси ҳисобига тўғри келади.

«Apple»нинг айтишича, компания қайта тикланувчи энергияга ўтганидан буён бутун дунё бўйлаб ҳавога чиқарадиган карбонат ангидрид миқдори 54 фоизга қисқарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг