Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» ирқчи. «Face ID» хитойликларнинг юзини таний олмаяпти

«Apple» ирқчи. «Face ID» хитойликларнинг юзини таний олмаяпти

«iPhone Х»нинг «Face ID» тизими она ва ўғилни ҳамда икки дугонани бир-биридан фарқлай олмади.

Фото: «Trendfrenzy»

Хитойлик фойдаланувчилар «Face ID» функцияси керакли тартибда ишламаётгани учун «Apple»ни ирқчиликда айблади, деб хабар берди «ITC.ua».

Бунга «Face ID» биометрик индентификация функциясининг ишида содир бўлган навбатдаги носозлик сабабчи. Шанхайлик фуқаронинг айтишича, унинг ўғли онасининг «iPhone X» смартфонини ўйнаган ва унинг паролини билмаган ҳолда блокдан очишга муваффақ бўлган. Бунинг учун унга мобил қурилмага қарашнинг ўзи кифоя қилган, смартфон эса болакайнинг юзини сканер қилиб уни қурилма эгаси сифатида қабул қилган.

«Apple»нинг айтишича, бу жуда кам учрайдиган ҳолат. Шунга қарамай компания онанинг смартфонини очган ўғил иши ҳақида терговни бошлаб юборди.

Бу ҳолат Хитой фуқароларини «iPhone Х»ни ишлатганда хавфсизлик ва махфий масалалар хавотирга солмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин хитойлик аёл «Face ID» тизими ҳамкасбининг юзида ҳам ишлаганлиги сабаб «iPhone Х»ни икки марта дўконга қайтарган эди. Ҳамкасбларнинг юзи бир-бирига у қадар ўхшамаса-да, иккала смартфон ҳам осонлик билан блокдан чиқарилган. Айнан шу каби носозликларга фақатгина хитойликлар дуч келаётгани сабаб, улар «Apple» компаниясини ирқчиликда айблай бошладилар.

«Face ID»дан оилавий харидларни амалга оширишнинг имкони бўлмаяпти. Шу билан бирга, айни вақтда «Touch ID» биометрик идентификация функцияси ёрдамида бармоқни сканер қилиб оддий харидлар осонгина амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг