Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» ва «Samsung» яна судда учрашди

«Apple» ва «Samsung» яна судда учрашди

Фото: MacDigger

«Apple» ва «Samsung» 2012 йил 14 майдаги иш бўйича судда учрашди. Ўшанда Америка компанияси «iPhone» дизайнини ўғирлаганликда айблаб рақобатчисини судга берганди, деб хабар беради «BBC».

«Apple» молиявий компенсация олишни истайди. 2012 йили улар молиявий зарарни қарийб миллиард долларга баҳолашганди, 2013 йили бу талабни 290 миллион долларга туширишди. Қизиғи, суд «Samsung»нинг айбини исботлаб бера олмади. Компания дизайннинг фақатгина бир элементи ўхшашлигини, қурилманинг қолган қисмлари оригинал экани билан ўзини оқлаган.

Судлашувлар 2016 йилгача давом этган. Энди 2018 йилнинг майида «Apple» яна даъво билан чиқди.  Стенфорд университети профессори сўзларига кўра, компания компенсация сифатида олиши мумкин бўлганидан ҳам кўпроқ пулни юристларга сарфламоқда. У бу иш ҳалиям ёпилмаганидан ҳайронлигини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг