Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» Хитойда «iPhone» ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйди

«Apple» Хитойда «iPhone» ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйди

Фото: «Extremetech.com»

«Apple» корпорацияси ўзининг машҳур «iPhone» смартфонларини Хитойдаги корхоналардан бирида ишлаб чиқаришни тўхтатди, деб хабар берди «MobInfo.uz».

Хитойда ишлаб чиқариладиган «iPhone 8 Plus» смартфонларининг 20 фоизи тўғри келадиган «Wistron» компанияси қурилмаларни йиғишда «Apple» сертификатидан ўтмамаган сув ўтказмайдиган эҳтиёт қисмлардан фойдаланган.

«Wistron» бу каби смартфонлардан қанча ишлаб чиқаргани ва улардан нечтаси харидорларга етиб боргани номаълум. Бироқ ушбу ҳодиса компания имижига таъсир кўрсатди — унинг акциялари беш фоизга тушиб кетган.

Заводда қурилмаларни йиғиш икки ҳафтага тўхтатилган. Шундай бўлса-да, хитойликлар «олма»сиз қолмайди: смартфонларнинг аксарияти «Foxconn» компаниясининг корхоналарида ишлаб чиқарилади. Унинг ҳисобига Хитойда ишлаб чиқариладиган «Apple» қурилмаларининг 80 фоизи тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Тайваннинг «Foxconn» компанияси МДҲ ва бошқа мамлакатларга «iPhone» смартфонларини етказиб беради. Завод Гонконг яқинидаги Шенчжен шаҳрида жойлашган. «Foxconn» компаниясининг заводлари нафақат Хитойда, балки Чехия, Венгрия, Ҳиндистонда ҳам мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг