Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» яна ютқазди ва энди салкам 1 млрд компенсация тўлаши керак

«Apple» яна ютқазди ва энди салкам 1 млрд компенсация тўлаши керак

Фото: «MacDigger»

«Apple» компанияси ҳамда «VirnetX» патент троли ўртасидаги кўп йиллик суд жараёнининг охири кўриниб қолди. Маълумотларга кўра, Техас суди «Apple»га патент қоидаларини бузганлик учун «VirnetX»га 502,6 миллион доллар миқдорида компенсация тўлаш мажбурияти тўғрисида қарор қабул қилган, деб хабар беради «ITC.ua».

«Apple» ва «VirnetX» ўртасидаги патент қарама-қаршилиги саккиз йил олдин бошланган. Даъвогар томоннинг таъкидлашича, «Apple» ўзининг «Facetime» ҳамда «iMessage» дастурларида қўллайдиган маълумотлар ҳимояси «VirnetX»га тегишли. Мазкур иш доирасида кўплаб суд даъволари ва апелляциялар кўриб чиқилди. Ушбу баҳсда сўнгги қарор ўтган йилнинг октябрида қабул қилинган — ўшанда суд «Apple»ни айбдор деб топган ва унга 439,7 миллион доллар компенсация тўлаш мажбуриятини қўйганди.

Суднинг янги қарори икки компания ўртасида чалкашиб кетган ишнинг бошқа бир даъвосига тегишли. Шундай қилиб, янги қарорга кўра «Apple» умумий миқдорда «VirnetX»га 942 миллион доллар тўлаши керак. Аммо шунга қарамай, бу ишга нуқта қўйиб бўлмайди. АҚШ суд тизимига кўра, компаниялар ўзаро йиллаб судлашиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг