Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple»нинг «ақлли» соати инсонни ўлимдан сақлаб қолди

«Apple»нинг «ақлли» соати инсонни ўлимдан сақлаб қолди

Фото: «NV.ua»

«Apple Watch» соати 32 ёшли Уилям Монзиделисга зудлик билан шифокорларга мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди «NV.ua».

Иш вақтида Уилям Монзиделиснинг боши айланиб кетган ва ички қон кета бошланган. Шу вақт «Apple Watch» унга зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

Монзиделис шифохонага етиб келгунига қадар бир неча бор хасталиги хуруж қилган ва жуда кўп қон йўқотган. Шифокорлар унинг ошқозонида яра борлигини аниқлагач, жарроҳ амалиётини ўтказиб, унинг ҳаётини сақлаб қолишган.

Шифокорларнинг айтишича, агарда Монзиделис «Apple Watch»дан огоҳлантириш олмаганида вафот этган бўларди.

«Apple Watch» соатлари тиббиётга ихтисослашган қурилма бўлмаса-да, унда инсон соғлигини мониторинг қилувчи функциялар мавжуд. Энг муҳим функцияси — фойдаланувчининг юрагида содир бўлувчи кескин ўзгаришларни аниқлашдир. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг