Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Apple»нинг янги маҳсулотлари тақдимоти санаси маълум

«Apple»нинг янги маҳсулотлари тақдимоти санаси маълум

«Apple» маҳсулотлари.

Фото: «iPhones.ru»

2018 йилнинг 4 июнидан 8 июнига қадар Калифорниянинг Сан-Хосе шаҳарида Халқаро дастурчилар анжумани (Worldwide Developers Conference, WWDC) бўлиб ўтади, деб хабар берди «4PDA».

«Macrumors» порталининг маълумотларига кўра, мазкур анжуманда «Apple» янги гаджетлари ва дастурий таъминотларини тақдим этади. Хусусан, «iOS 12», «macOS 10.14», «tvOS 12», «watchOS5» операцион тизимлари, шунингдек, янги «Home Pod» дастурий таъминотининг тақдимоти кутилмоқда.

Бундан ташқари, «WWDC 2018» доирасида «Apple» унчалик қиммат бўлмаган «MacBook Air» моделини ҳамда «Face ID» ўрнатилган «iPad Pro»ни намойиш этиши тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг