Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ армияси учун жанговар экзоскелет яратилди (видео)

АҚШ армияси учун жанговар экзоскелет яратилди (видео)

Фото: «Sputnik International»

АҚШ армияси жанговар экзоскелетнинг синовдан ўтказди. Мавжуд маълумотларга кўра, «Lockheed Martin» компанияси томонидан яратилган қурилма «ONYX» номини олган. Унга ўрнатилган инновациялар ёрдамида ҳарбий хизматчилар узоқ масофани тезроқ босиб ўтишлари мумкин, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Ихтиронинг оғирлиги 6,4 килограммга тенг бўлиб, бир марта қувватланганида 8—16 соат ишлай олади. Экзоскелет мустақил равишда одамнинг ҳаракатларига мослашади ва унинг қаерига қанча юк тушаётганини аниқлайди.

Мазкур қурилма баландликларга кўтарилишда ва тоғлардан пастга тушишда ёрдам беради.

Аввалроқ, Россиядаги ишчилар учун ҳам дастлабки экзоскелет яратилгани ҳақида хабар берилганди. «Сколково» конструкторлик бюроси томонидан яратилган экзоскелет 100 килограмгача оғирликни кўтаришга қодир эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг