Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ гипертовушли ракеталар ишлаб чиқаради

АҚШ гипертовушли ракеталар ишлаб чиқаради

Фото:«Arlington County»

«АҚШ мудофаа вазирлиги гипертовушли қанотли ракеталар прототиплари ишлаб чиқариш бўйича «Lockheed Martin» компанияси билан шартнома имзолади», — дея хабар бермоқда «Defence news» газетаси хабарига асосланиб «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Газета маълумотларига кўра Пентагон компанияга 928 миллион доллар ажратишга тайёр эканлигини маълум қилган. Аммо шартнома муддати айтилмаган.

Вазирлик вакили Энн Стефанекнинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа Пентагоннинг гипертовушли қурол ишлаб чиқариш доирасидаги икки муҳим лойиҳасининг бири ҳисобланади. Иккинчиси эса АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ва Мудофаа вазирлигининг Илғор тадқиқот лойиҳалари бошқармаси(DARPA)нинг қўшма лойиҳасидир. Унга кўра гипертовушли ракеталар прототипи 2023 йилгача ишлаб чиқилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 март куни Россия президенти Владимир Путин Федерал мажлисга қилган мурожаатида дунёда аналоги бўлмаган янги турдаги қуролларни оммага таништирган эди. Тақдимоти ўтказилган қуроллардан «Сармат» ракета мажмуалари, «Буревестник» қанотли ракеталари, «Кинжал» авиация ракета мажмуалари ва лазер қуролларини санаб ўтиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг