Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австралияда дунёдаги биринчи «қуёш» поезди ўз қатновини бошлади

Австралияда дунёдаги биринчи «қуёш» поезди ўз қатновини бошлади

«Қуёшли» поезд.

Фото: «Northern Star»

Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс ҳудудига йўли тушган инсонлар мутлақо қуёш энергияси ёрдамида ҳаракатланадиган поездда сайр қилишлари мумкин. Иккинчи жаҳон уруши вақтида қурилган ушбу поезд қайта тикланган ва «Byron Bay Railroad» транспорт компаниясининг мутахассислари томонидан жиҳозланган. Мавжуд маълумотларга кўра, у шу турдаги биринчи «қуёшли» поезд ҳисобланади, деб хабар берди “Daily Tech Info”.

Поезднинг иккита вагони 1939 йилда Иккинчи жаҳон уруши сабаб Европадан кўчиб кетаётган муҳожирларни ташиш учун қурилган. Вагонлар корпуси қирувчи самолётларнинг фюзеляжини қуришда ишлатиладиган алюминий плиталаридан ишланган. Бу эса вагонларнинг шу кунга қадар яхши сақланиб қолишини таъминлаган.

Иккала вагон ҳам «Byron Bay Railroad» компанияси томонидан қайта таъмирлана бошлангунига қадар 90-йиллар ўрталаридан 2013 йилгача бекор ётган. Аввалига уни дизел двигателида ҳаракатланувчи поездларга мўлжаллаб чиқариш режалаштирилган, бироқ қуёш энергетикаси соҳасидаги ютуқлар ушбу поездни анча «яшилроқ» қилиш имконини берди.

Поезд томига буюртма асосида яратилган қуёш батареялари ўрнатилган, унда энергия борт аккумулятори батареяларини қувватлантиради. Шунингдек, поезд регенератив тормоз тизими билан жиҳозланган бўлиб, бу унинг тарқалишига сарфланадиган энергиянинг 25 фоизини қайтариб олиш имконини беради. Поезд батареяларини энергия тармоғидан ҳам қувватлантириш мумкин.

Шунга қарамай «қуёш» поезднинг кутилмаган вазиятларга қарши дизел двигатели ҳам мавжуд. Поезд 220 киловатт доимий ток узатувчи иккита двигател ёрдамида ҳаракатланади.

Айни вақтда поезд қайта тикланган 3 километрлик темир йўл орқали 100 га яқин йўловчини ташияпти. 2018 йилда «Byron Bay Railroad» темир йўлни узайтиришни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг