Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ахир Элон Маск огоҳлантирган эди-я… Ҳаракатини ҳатто камера ҳам пайқаши қийин бўлган робот яратилди (видео)

Ахир Элон Маск огоҳлантирган эди-я… Ҳаракатини ҳатто камера ҳам пайқаши қийин бўлган робот яратилди (видео)

«milliDelta» номини олган ушбу митти робот бир сонияда 75 мартагача ҳаракатни амалга оширишга қодир.

Фото: «ITC.ua»

«Tesla» ва «SpaceX» асосчиси Элон Маск ўтган йили «Boston Dynamics» компанияси томонидан одамга ўхшаб яратилган «Atlas» роботи салто отишни амалга оширганини кўрганидан сўнг, сунъий интеллект инсоният учун хавф туғдириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Ўшанда Элон Маск ушбу робот «шу қадар тез ҳаракатланишни ўрганиб оладики, унинг ҳаракатини фақатгина стробоскоб орқали кузатиш мумкин бўлади» деганди. Ҳозирча «Boston Dynamics» бу ишни уддалагани йўқ, бироқ Ҳарвард университетининг тадқиқотчилари ушбу йўналишда иш олиб бориб, муваффақиятга эришди, деб хабар берди «ITC.ua».

Улар томонидан яратилган робот, дунёдаги энг кичкина, энг тезкор ва ўз синфидаги энг аниқ робот ҳисобланади. «milliDelta» номини олган робот бир сонияда 75 мартагача ҳаракатни амалга оширишга қодир. Унинг ҳаракатларини камерага ёзиб олишга ҳаракат қилинганида, бир парча доғдан бошқа ҳеч нарса кўринмайди.

Ихтирочиларнинг сўзларига қараганда, роботнинг имкониятлари жуда кенг: митти микросхемаларни теришдан тортиб, микрожарроҳликка қадар.

«milliDelta» — бу «дельта-роботлар» синфининг ёрқин вакили. Дельта-роботлар 1980-йилларда Реймонд Клавел томонидан яратилган. Уларнинг яратилишидан мақсад енгил, бироқ тезкор объектлар ёрдамида амалиётларни бажариш бўлган. Биринчи дельта-робот шоколод фабрикаси ва конфет зарқоғозини ўраш учун ихтиро қилинган.

Малакали муҳандисларнинг қарорлари натижасида дельта-роботлар анча тезкор ва аниқ ишлай бошлади. Улар саноат роботларидан фарқли ўлароқ марказий платформа базасига жойлаштирилган мотор ёрдамида ҳаракатланади. Бу эса унинг «қўллари» жуда енгил бўла олишини билдиради, шу сабабли уларнинг ҳаракати учун кўп куч керакмас. 

Тадқиқотчилар «milliDelta» роботини мавжуд технологиялар ўлчамини кичрайтириб, техник тавсифини ўзгартирмасдан яратишга муваффақ бўлди. «milliDelta»да оддий электродвигателлар ўрнига пезоэлектрик узатмалар ишлатилган. Пезоэлектрик материаллар электр кучланишига қисқариш ва кенгайиш йўли орқали таъсир кўрсатади. «milliDelta»нинг қўллари композит материалдан ясалган бўлиб, бир томони мусбат, иккинчиси — манфий зарядланган. «Қўл»даги кучланишлар олдинга ва орқага эгилишга мажбур қилади. Кичик ўлчам ва оғирлик сабаб бу жуда тез амалга ошади.

Яқин келажакда ушбу турдаги роботлардан микрожарроҳликда фойдаланиш йўлга қўлиши мумкин. Масалан, дельта-роботлар кўзни операция қилаётган вақтда юзага келадиган қалтирашларни бартараф этишга қодир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг