Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Beeline» талабаларга доимий иш ўрни таклиф қилади

«Beeline» талабаларга доимий иш ўрни таклиф қилади

Фото: «Beeline»

«Beeline» компанияси «Учинчи авлод-2018» ташқи ўқув дастури ишга туширилгани ҳақида маълум қилди ва барча қизиқувчи талабаларни 20 апрель куни соат 14:30да «Ground Zero»да дастур намойиши учун таклиф этди.

Бу йил «Учинчи авлод» дастури доирасида амалиётчилар учун компаниянинг Тошкент, Шарқий ва Жанубий ҳудудий филиалларида амалиёт ўташ имконияти очилади: амалиёт дастурида Тошкент, Наманган ва Қарши шаҳарларидан талабалар иштирок этишлари мумкин.

Дастурнинг бу йилги 10-мавсумида энг кўп иштирокчилар қабул қилинади: жами 27 нафар талаба компаниянинг қатор бўлимларида амалиёт ўташ имкониятга эга бўлишади. Бу бўлимлар:

  • тижорат дирекцияси (оммавий бозорда савдолар дирекцияси, корпоратив савдони ривожлантириш дирекцияси, маркетинг дирекцияси);
  • ахборот технологиялари дирекцияси;
  • техник дирекцияси;
  • администрация дирекцияси;
  • ООО «BeeLab»;
  • digital-технологиялар дирекцияси;
  • мижозларга хизмат кўрсатиш дирекцияси;
  • юридик хизмати;
  • савдо ва хизмат кўрсатиш бўлими (Наманган ш.);
  • тармоқни ривожлантириш бўлими (Қарши ш.).

Сўров ва резюмелар яхши академик натижаларга эга бўлган III ва IV курс талабаларидан graduate@beeline.uz электрон манзили бўйича қабул қилинади.

Амалиёт натижалари бўйича энг муваффақиятли талабаларга олийгоҳдаги ўқиш билан келиштирилган ҳолда индивидуал иш тартиби, келажакда эса — «Beeline»да доимий иш ўрни таклиф қилинади. «Учинчи авлод» доирасида амалиёт ўташ 2018 йилнинг июнь-август ойларига режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг