Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик талаба ва ёш мутахассислар Берлин конференциясида иштирок этишлари мумкин

Ўзбекистонлик талаба ва ёш мутахассислар Берлин конференциясида иштирок этишлари мумкин

Фото: «Inha.uz»

Талабалар, ёш олимлар, мутахассислар ва стартапчилар Берлин (Германия)даги «Falling Walls Conference» конференциясида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.      

«Falling Walls Lab» — Германияда Берлин девори қулашининг 20 йиллигига бағишлаб яратилган лойиҳадир. Бу янги ташкил этилган йиллик фанлараро конференция бўлиб, унда ёш даҳолар ўз инновацион ғояларини илмий, ижтимоий, саноат ёки бизнес соҳасида тақдим этишлари мумкин бўлади.

«Falling Walls Lab» ёш олимлар, мутахассислар ва тадбиркорларга жаҳон ҳамжамиятига инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларида учрайдиган турли хил муаммо ва қийинчиликлар ечими бўйича ўз ғоялари, илмий-тадқиқот лойиҳалари ва ижтимоий ташаббуслари, илғор усулларини таклиф қилиш имконини беради. Бу сизнинг ғояларингиз эшитилиши ва ривожланишига туртки берилишига имкониятдир.

Берлинда ўтадиган конференциянинг финал босқичида йирик сиёсатчилар, тадбиркорлар, иқтисодчилар, олимлар, журналистлар, фаоллар, медиа шахслар ҳакамлар ҳайъатини ташкил этишади.

«Falling Walls Lab» лойиҳаси Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилмоқда. Тадбир Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан ташкил этилмоқда.

2018 йил 23 апрелгача ёш олимлар, ихтирочилар ва стартапчилар ўз лойиҳаларини тақдим этишлари ва иштирок этишлари мумкин. Рўйхатдан ўтиш онлайн режимида амалга оширилади. Шунингдек, меҳмонлар ва иштирокчилар электрон почта орқали ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин: lektorintaschkent@gmail.com.  

25 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Falling Walls Lab Tashkent»нинг якуний босқичи бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтган иштирокчилар ўз лойиҳаларини 3 дақиқа  ичида тақдим этишлари керак.

«Falling Walls Lab Tashkent»нинг ҳакамлар ҳайъати Берлинда ўтадиган «Falling Walls Conference» конференцияда қатнашадиган ғолибни танлаб беришади. 2018 йилнинг 8 ноябрь куни бўлиб ўтадиган конференцияда дунёнинг турли бурчакларидан келган 100 нафардан ортиқ кашфиётчилар иштирок этишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг