Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беш камерали смартфонларнинг энг арзони тақдим этилди: «Cubot X30» (видео+фото)

Беш камерали смартфонларнинг энг арзони тақдим этилди: «Cubot X30» (видео+фото)

Фото: «Twitter»

«Cubot» компанияси пентакамерали (асосий камераси бештали) смартфонларнинг энг ҳамёнбопини тақдим этди.

«Cubot X30»нинг нархи — 149 доллар.

Фото: «Superplanshet»

Смартфонга 6,4-дюймли экран (FullHD+), MediaTek Helio P60 процессори, 6/8 ГБ тезкор хотира, 128/256 ГБ доимий хотира ўрнатилган, аккумулятори ток сиғими — 4 200 мАс.

Смартфон NFC модулини ҳам қўллайди.

Фото: «Superplanshet»

Асосий камерасидаги бош модуль (Samsung S5KGM1) 48 мегапикселли. Қолганлари 16, 5, 2 ва 0,3 мегапикселни қўллайди. Фронтал камераси эса 32 мегапикселли.

«Cubot X30» расман 27 июлдан сотувга чиқарилиши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг