Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Билайн» иқтисодий танг аҳволдами? Абонент тўлови оширилиши сабабларини қидирамиз

«Билайн» иқтисодий танг аҳволдами? Абонент тўлови оширилиши сабабларини қидирамиз

«Нега айнан «Билайн» абонент тўлови нархларини оширди?»

Иллюстра́ция: «Xabar.uz»

Кеча «Xabar.uz» сайтида «Билайн» абонент тўлови нархларини кескин оширади, «UMS» ва «Uzmobile»-чи?» мақоласи эълон қилингач, сайт ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳамда мобиль алоқа абонентларидан кўплаб мурожаатлар бўлди.

Берилган саволларнинг аксарияти бир мазмунда: «Нега айнан «Билайн» абонент тўлови нархларини оширди?»

«Билайн» компанияси ўз изоҳида «компания охирги марта 2013 йил 5 ноябрда абонент тўлови нархини ўзгартирганини, давлат фойдасига сўнгги беш йил давомида қўшилган бадаллар сонининг ортиши натижасида, 4 йил мобайнида ушбу харажатларни ўз зиммасига олиб, бир вақтнинг ўзида тармоқ инфратузилмасини ривожлантиргани, инвестицияларни кўпайтириб, халқаро интернет-каналнинг имкониятларини кенгайтириш ишларини олиб боргани»ни келтириб ўтган.

Бир қарашда асосли изоҳ. Лекин яна ўз-ўзидан савол туғилади: нега миллий компаниялар — «UMS» ва «Uzmobile» нархларни ўзгаришсиз қолдирди? Уларнинг имконияти «Билайн»никидан юқорими? Ёки энг катта абонентлар базасига эга «Билайн» иқтисодий танг аҳволга тушиб қолдими?

Саволларга жавоб топиш мақсадида телекоммуникация операторларининг ўтган йилги даромадларини ўргандик. Буни қарангки, олинган натижалар юқоридаги тахминнинг мутлақо аксини кўрсатди.

2017 йилда ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасининг даромади 7 684,3 млрд. сўмни ташкил этган. Юқоридаги диаграммадан кўриш мумкинки, умумий даромадда «Билайн» компаниясининг улуши энг кўп — 30 фоизни ташкил этган. «Юселл»  — 26 фоиз, «UMS»  — 7 фоиз, «Ўзбектелеком» компанияси («Uzmobile» ҳам унинг ичида) эса 19 фоиз улушга эга.

Бу соҳада энг юқори даромадга эга компаниянинг иқтисодий чорасизликдан кунлик абонент тўловларини оширганига ишониш қийин. Демак, бу ерда бошқа сабаблар бор.

Мавзуга яна қайтамиз.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг