Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Билайн компанияси ўз абонентларини жиддий огоҳлантирди

Билайн компанияси ўз абонентларини жиддий огоҳлантирди

Фото: XAKKet

«Beeline» уяли алоқа оператори абонентларни фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди. Компания абонентлардан ҳушёр бўлишини ва бундай воқеалар ҳақида хабар беришни сўради.

Хусусан: 

  • агар сиз халқаро қўнғироқни қабул қилган бўлсангиз, лекин кирувчи қўнғироқда «Beeline» ёки бошқа оператор рақами аниқланган бўлса, бизга хабар беринг;
  • Сиз ютуқ ҳақида SМS-хабар олдингиз ва жўнатувчи сиздан ҳар қандай хатти-ҳаракатларни бажаришингизни сўрамоқда (хабар юбориш, қўнғироқ қилиш ва ҳ.к.);
  • Сизга номаълум рақамдан қўнғироқ қилишди, ўзларини оператор деб таништириб, сиздан қўнғироқ қилишни ёки бошқа хатти-ҳаракатларни амалга оширишни сўрашди;
  • Сизнинг рақамингизга, номаълум хорижий рақамдан қўнғироқни қабул қилдингиз (ва кимлигини билмаяпсиз);
  • Сиздан ижтимоий тармоқлар аккаунти ва ҳар қандай почта хизматлари бўйича блок ҳолатидан очиш учун смс ёки қўнғироқ қилишни талаб қилишмоқда, дейилади компания хабарида.

Маълум қилинишича, фирибгарлик оқибатида ҳисобдан маблағ олиб қўйилиши, шахсий маълумотлар тарқатилиши мумкин.

Компания абонентлар бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ёрдам бериши мумкинлигини, бу эса фирибгарларни аниқлашда, кейинчалик улар жиддий жавобгарликка тортилишларини билдирган.

Бундай воқеа юз берган бўлса, унда биринчи навбатда нима қилиш керак? 

Бунда:

  • шубҳали манбаларга ва шахсларга ишонманг ва маблағларингиз ечилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширманг;
  • ҳеч кимга парол ва шахсий маълумотларни берманг, ҳаттоки қўнғироқ қилувчи давлат органи ходими, банк ёки бошқа муассасалар ходими бўлса ҳам;
  • ҳар қандай қулай тарзда, бизнинг қўллаб-қувватлаш хизматимизга боғланинг, дейилади компания берган йўриқномада.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155- ва 278-моддаларига биноан телекоммуникация тармоғига ноқонуний (рухсатсиз) кириш 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг