Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Beeline» ўз каналларининг бир қисмини «Ucell», «UMS» ва «Uzmobile»га берди

«Beeline» ўз каналларининг бир қисмини «Ucell», «UMS» ва «Uzmobile»га берди

Фото: «Newsline»

Ўзбекистон уяли алоқа компаниялари 1 апрелдан бошлаб  янги частоталар режасида ишламоқда: «Beeline» радиочастотали каналларининг бир қисмини «Ucell», «UMS» ва «Uzmobile» компанияларига берди, деб хабар берди «Дарё».

Бир йил аввал Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорига биноан «Beeline» 2017 йилнинг 1 октябрига қадар овозли радио частоталари спектрининг деярли ярмини  қайта тақсимлаш учун рақобатчилар фойдасига бериш таклиф қилинган эди. Бир неча музокаралардан сўнг, кенгаш 2017 йилнинг 11 сентябрь куни янги радиочастота режасига ўтиш даврини 2018 йил 1 апрелига қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди, шунингдек, бозорнинг барча иштирокчиларига бир вақтнинг ўзида технологик бетарафлик тақдим этилди.

Мазкур ҳужжатга биноан энди уяли алоқа операторлари 900 ва 1800 МГц частоталарида нафақат «овозли» 2G стандартини, балки 3G ва 4G технологияларини ривожлантириш ҳуқуқига эга бўлади. Бу мобил алоқа операторларига мамлакатнинг энг чекка аҳоли пунктларини ҳам тезкор интернет билан таъминлаш имконини беради.

Март ойининг сўнгги кунида «Beeline» 900 ва 1800 МГц частоталаридаги радиочастотасининг 47 фоизидан фойдаланишдан воз кечди. Янги тармоқ ускуналарини сотиб олиш учун бундан аввал қилинган инвестициялар туфайли, бу «Beeline» абонентлари учун сезиларсиз тарзда амалга оширилди. Яқин кунларда бошқа мобиль алоқа операторлари ҳам «Beeline»нинг бўш каналлари ёрдамида янги радиочастота режасига ўтишлари керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг