Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биринчи араб зонди Марсга учирилди

Биринчи араб зонди Марсга учирилди

Фото: «SpaceNews»

2020 йилнинг 20 июлга ўтар кечаси араб мамлакатининг илк сайёралараро зонди Марс томон учирилди. «Умид» зонди Бирлашган араб амирликларига тегишли (америкалик мутахассислар билан яқин ҳамкорликда ясалган).

Сайёралараро станцияни фазога японларнинг «H-IIA» ракета-ташувчиси олиб чиқди. Ракетанинг ўзи ҳам Япония ҳудудидан учирилди.

Режага кўра, зонд Марсга 2021 йилнинг февраль ойида етиб боради.

«Умид» (EMM — Emirates Mars Mission) «Қизил сайёра»ни орбитадан ўрганади — модулда қўниш функцияси йўқ.

Зонднинг массаси — 1350 килограмм, катталиги, қуёш батареялари ёйилганидан сўнг, 3 × 7,9 метр.

EMMнинг асосий вазифаси Марс атмосферасини ўрганишдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг