Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биткоин, энг яхши смартфонлар ва албатта, спиннер! 2017 йилнинг энг яхши гаджетлари ва технологиялари

Биткоин, энг яхши смартфонлар ва албатта, спиннер! 2017 йилнинг энг яхши гаджетлари ва технологиялари

Фото: «Baymediasoft.com»

2017 йилда гаджетлар ва технологиялар оламида кўплаб оламшумул ҳодисалар юз берди. «Hi-tech.mail.ru» ўтаётган йилнинг энг яхши технологиялари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

Йилнинг энг яхши Android-смартфонлари:«Samsung Galaxy S8» ва «S8 Plus»

Ўтаётган йилда яхши Android-смартфонлар жуда кўп ишлаб чиқарилди, бироқ нашр «энг яхш смартфон» номини «Samsung Galaxy S8» ва «S8 Plus»га берди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Ушбу қурилмалар Корея компаниясининг «Note 7» билан боғлиқ омадсизликдан сўнг қайта оёққа турғазибгина қолмай, балки ўзининг дизайни билан барчани ҳайратда қолдирди ҳам.

Янги «iPhone» ва «Face ID»

Уч йилдан буён кутилган нарса ва ниҳоят содир бўлди: «Apple» ҳақиқатда янги «iPhone»ни тақдим этди. Бундан олдинги 6s, 7 ва 8 версиялари 2014 йилда яратилган «олтинчи авлод»нинг модификациялашгани бўлиб келаётганди холос. «iPhone Х» эса умуман бошқа масала. Ушбу қурилма яратувчиларининг амалга оширган энг қизиқарли қадами — «Home» тугмаси ва «Тouch ID»дан бутунлай воз кечганидир. Бунинг ўрнига улар «Face ID» — юзни таниш тизимидан фойдаланди.

Биткоин

Қисқа вақт ичида нархи икки баробар кўтарилган криптовалютанинг бирлиги 20 минг долларга чиқиб, ўзи аслида мавжуд бўлмаган «танга»нинг рекорд қиймати қайд этилди.

Спиннер — йилнинг энг яхши гаджети

2017 йилни шубҳасиз «Спиннерни айлантириш йили» бўлди дея аташ мумкин.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Бир қарашда кераксиз ва ҳеч қандай фойда бермайдиган буюмдек, бироқ бутун ёз фасли давомида одамлар уни деб «ақлдан озди». Болалар ва катталар уни айлантириб юрган бир вақтда, хитойлик ишбилармонлар миллионлаб нусхада спиннер сотишга муваффақ бўлди.

«SpaceX»

Элон Маск ва унинг космик компанияси одамларни ҳайратга солишда давом этмоқда. 2017 йилнинг март ойида компания «Falcon 9» ракетаси биринчи босқичининг такрорий стартини муваффақиятли амалга оширди. Элон Маск 2018 йилда ўта оғир «Falcon Heavy»ни учиришни режалаштирмоқда.

«Qualcomm Snapdragon 835» мобил процессори

«Qualcomm Snapdragon 835» процессори «Samsung Galaxy S8» ва «Note 8», «Sony Xperia XZ Premium», «OnePlus 5Т», «Xiaomi Mi6» ва «Mix 2», «Google Pixel 2» ва «Pixel XL», «HTC U11», «LG V30» ва бошқа смартфонларда муваффақиятли фойдаланилди. 2017 йилда тақдим этилган аксарият смартфонлар мазкур процессорга эга.

«Nintendo Switch»

2017 йилнинг энг оммабоп ўйин қурилмаси «Nintendo Switch» бўлди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Япониянинг ўзида тақдимотдан сўнг уч кун ичида 330 мингта қурилма сотилган. Шундан сўнг Европа, Осиё ва АҚШ эстафетага қўшилди. 2017 йилдаги сотилган қурилмалар сони миллионлар билан ўлчаняпти. Қурилмани олиб юриш имконияти ва уни телевизорга уловчи станциянинг мавжудлиги муваффақият гарови сифатида таъкидланмоқда.

«DJI Spark»: дронография барча учун

Дунёда ҳеч ким Хитойнинг «DJI» компанияси каби дронографияга ҳисса қўшмагани аниқ. Учувчисиз бошқариладиган қурилмаларнинг энг яхшиларини яратиш билан шуғулланувчи компания мутахассислари оммавий фойдаланишга мўлжалланган ниманидур яратишга қарор қилди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Шундай қилиб 300 грамм оғирликка эга «DJI Spark» дунёга келди. Бошқариш осон, «Full HD» сифатда тасвирга олишга қодир дроннинг нархи Россияда 30 000 рубл атрофиада.

«Ryzen» чипи

Сўнгги йилларда «Intel» компанияси «процессорлар беллашуви»да «AMD»ни мағлуб этган эди. Бироқ «AMD» 2017 йилда «Ryzen» чипларини тақдим этди. Кўп ядроли ва кўп оқимли чиплар шу даражада муваффақиятга эришдики, «Intel» бир-икки йилдан сўнг тақдим этишни режалаштирган олти ядроли чипини 2017 йилда бозорга чиқаришга мажбур бўлди. «AMD»нинг акциялари эса етти марта қимматлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг