Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биткоиннинг қулаши давом этади: У салкам 6 минг долларга қадрсизланди

Биткоиннинг қулаши давом этади: У салкам 6 минг долларга қадрсизланди

Биткоин бир ҳафта ичида икки бараварга қийматини йўқотди.

Фото: «Grey Hat Hackers»

Январ ойи охирларига келиб, барча йирик криптовалюталар нархи кескин туша бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Криптовалюталарнинг қулаши шу билан тўхтаб қолмади, аксинча кучайди. Таназзул, айниқса, уларнинг энг йиригига жиддий «зарба» бермоқда  — биткоин бир ҳафта ичида икки бараварга қийматини йўқотди. 30 январда у 11 минг доллар атрофида баҳоланаётганди, энди эса унинг нархи 6150 долларга тушиб қолди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Нархларнинг бундай кескин пасайишига япон криптобиржаси «Coincheck»нинг қулаши — 500 миллион долларлик криптовалюталарнинг ўғирлаб кетилиши асосий сабаблардан бири бўлиши мумкинлиги айтилганди. Биржа яратувчилари ўғирланган пулларнинг 90 фоизини қайтаришга ваъда берган, бироқ Япония ҳукумати вазиятни ўрганишни бошлаб юборган. Кейинчалик «Facebook» криптовалюта рекламасини тақиқлаган эди.

Бу орада АҚШнинг «PMorgan Chase», «Citigroup» ва «Bank of America» каби йирик банклари курсларнинг доимий ўйнаб тургани учун мижозларига ўз кредит карталарига криптовалютани харид қилишни ман қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг