Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«BlackBerry KEY2» — «QWERTY» клавиатурасига эга замонавий смартфон

«BlackBerry KEY2» — «QWERTY» клавиатурасига эга замонавий смартфон

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Хитойнинг «TCL» компанияси таркибида фаолият кўрсатувчи «BlackBerry» компанияси йирик дисплей, ингичка ҳошия ва клавиатурали смартфонни тақдим этди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Янги «BlackBerry KEY2» смартфонига диагонали 4,5 дюймга тенг 1620х1080 пикселли дисплей ўрнатилган бўлиб, у «Gorilla Glass 3» ойнаси билан ҳимояланган. Қурилма корпусида алюминий ва «Soft-touch» пластигидан фойдаланилган.

Компания «QWERTY» клавиатурасини такомиллаштирган: клавишлар орасидаги масофани узайтирган, шу сабабли матн териш анча осонлашган. Бармоқ изи сканери «пробел» тугмасига ўрнатилган.

«KEY2» модели «BlackBerry» смартфонлари орасида биринчи бор 12+12 мегапикселли иккиталик камерага эга бўлди. Иккинчи модул «портрет режими» учун мўлжалланган.

Қурилма 4 ядроли «Snapdragon 660» процессори ёрдамида ишлайди, ички хотираси 6 гигабайтга тенг. Аккумулятор сиғими 3500 мА/соатни ташкил этади.

«BlackBerry KEY2» июнь ойидан бошлаб 649 АҚШ долларидан сотувга чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг