Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Boeing» 227 килограммгача юкни ташишга мўлжалланган дронни яратди

«Boeing» 227 килограммгача юкни ташишга мўлжалланган дронни яратди

Фото: «ITC.ua»

«Boeing» компанияси муҳандислари 227 килограммга яқин юкни ташишга мўлжалланган дрон прототипини яратди, деб хабар берди «ITC.ua».

Мутлақ электрлаштирилган қурилманинг 8 та пропеллери мавжуд. Қурилманинг базавий конструкцияси асосан металл ва батареялардан ташкил топган анча йирик ҳажмга эга. Унинг ўлчами 4,6х5,5х1,2 метрга тенг ва оғирлиги салкам 339 килограмм.

Дронни яратиш устида «Boeing» муҳандислари 3 ой меҳнат қилди ва синов парвозларини ўтказишга ҳам улгуришди.

«Boeing»нинг юк ташишга мўлжалланган дронлари устида «Aurora Flight Sciences» лойиҳаси билан бир вақтда иш олиб борилмоқда. У ўзи бошқариладиган дронлар ва самолётларни яратишга мўлжалланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг