Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болалар учун бепул ёзги мактаб иш бошлади

Болалар учун бепул ёзги мактаб иш бошлади

Фото: «Tuit.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «ЗАКО – мактаб ёшидаги болалар учун ёзги ахборот технологиялари ва инновациялар мактаби» ташкил этилди.

Ушбу мактаб 15 июндан бошлаб ўз фаолиятини бошлади. Мактаб фаолиятини бошлаганига ҳали бир ҳафта бўлмасдан ҳохловчилар жуда кўп. Ҳозирда 40 нафар 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар мактабнинг 2 ҳафталик курсларида таҳсил олишмоқда.

Фото: «Tuit.uz»

Бугун рақамли даврда яшаяпмиз, компьютерлар, смартфонлар ва планшетлардан фойдаланиш инсон ҳаётининг муҳим қисмига айланди. Ҳатто кичик ёшдаги фарзандларимиз ҳам ахборот технологиялари воситаларидан кенг фойдаланмоқда. Вақт ўтиши билан болалар кўпроқ техник билимга эга бўлиб, улар севимли технологияларининг негизини ўргана олмасликлари учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Албатта, болаларни ёшлигидан АКТ билан тиллашишни ўргатиш ва улардан мақсадли фойдаланиш кўникмасини шакллантириш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан бирига айланди. Бу келажакда фарзандимизнинг ўз соҳасининг тенгсиз вакили бўлишида ёрдам беради.

Мактаб дастури доирасида болаларда ахборот-коммуникация технологияларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда қизиқарли ўйинлар ёрдамида дастурий кўникмаларини шакллантириш мақсад килиб қўйилган.

Фото: «Tuit.uz»

Ўқув режадаги фан соатлари ва мавзулари курс тингловчиларнинг талабига мувофиқ ташкил этилади. Ўқув жараёни гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилади. 1-босқичда ўқувчиларга алоҳида индивидуал ёндашишга ҳаракат килиниб, улардаги мавжуд қобилиятлари аниқланади. 2-босқичда эса қобилиятларига караб топшириклар берилади ва дастурлаш ёки компютер техникаларини тузатишга оид кўникмалар шаклллантирилади.

Мактаб курсини тугатган ўқувчига рағбат сифатида сертификат берилади. Ўқиш даври давомида турли дастурлашга оид ўйинлар ўтказилиб, ғолиб бўлган болаларни рағбатлантириб бориш ҳам кўзда тутилган.

Болалар учун ёзги инновацион мактабни ташкил этилиши, биринчи навбатда таътил даврида мактаб болаларини бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ёрдам берса, иккинчи навбатда болаларнинг ёшлигидан бошлаб АКТга оид қобилиятларини рўёбга чикаришда қўл келади. Энг асосийси, мактабда болалар бутунлай бепул ўқитилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг