Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёшларга 1000дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди (фоторепортаж)

Ёшларга 1000дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди (фоторепортаж)

Фото: «Xabar.uz»/Ғуломжон Назаров

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 март куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиалларида битирувчи бакалавр ҳамда магистрлар учун меҳнат ярмаркалари ўтказилди.

Мустақил ҳаёт остонасида турган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур ярмаркада ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси корхона ва муассасалари, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўзларида мавжуд бўлган мингдан ортиқ вакант иш жойлари билан қатнашишди. Корхоналар ходимларга яратилган шароитлар, бўш иш ўринлари, ишга жойлашиш механизмлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисида тақдимотлар ўтказишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг