Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура IT-мутахассисларни ишга таклиф этди

Бош прокуратура IT-мутахассисларни ишга таклиф этди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қуйидаги мутахассисликлар бўйича номзодлар танлов асосида қабул қилинишини эълон қилди:

  • Дастурчи — 1 та бўш лавозимга;
  • Маълумотлар базаси бошқарувчиси (администратори) — 1 та бўш лавозимга;
  • Тизим бошқарувчиси (администратори) — 1 та бўш лавозимга.

Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар:

  • ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотга эга бўлими;
  • зарур иш тажриба, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдалана билиши.

Таклиф этилаётган лавозимлар бўйича ойлик маоши 2,4 млн. сўмдан 6 млн. сўмгача (дастлаб) ва ундан юқори белгиланган. Мутахассисларга Департамент ходимларига белгиланган моддий ва ижтимоий ҳимоя чоралари қўлланилади.

Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январгача қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг