Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўзатовда замонавий IT-Марказ иш бошлади

Бўзатовда замонавий IT-Марказ иш бошлади

Сўнгги икки йил ичида республикамизнинг чекка туманларида IT бўйича янги ўқув марказлари ва шу соҳага ихтисослашган мактаблар очилмоқда. Бунда, албатта, ёшларнинг компьютер технологияларига бўлган қизиқишлари кундан-кунга ортиб бораётгани ҳисобга олинмоқда.

Кеча, 18 сентябрь куни Бўзатов туманида навбатдаги ана шундай замонавий ўн бешинчи марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Бўзатов тумани ҳокими Маҳмуд Қайпанов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Тимур Бакеев, IТ-Парк директори Фарҳод Ибрагимов, маҳалла фаоллари, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Шинам хоналарга эга бўлган янги марказ, замонавий компютер жиҳозлари, юқори тезликда ишловчи интернет тармоғи билан таъминланган. Шу жумладан, олтита тўгарак ҳамда иккита компьютер хоналари туман ёшларининг юқори савияда билим олишлари учун ташкил қилинган.

IT-Марказда ёшлар веб-дастурлаш, мобил робототехника, андроид иловалар яратиш, киберспорт, IТ- Еnglish, график дизайн йуналишларида ўқиш имкониятларига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг