Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британияда 5G-тармоқ сигирларда синалмоқда

Британияда 5G-тармоқ сигирларда синалмоқда

Фото: «Getty Images»

Англия жануби-ғарбида 5G стандартидаги алоқа имкониятларини қишлоқ хўжалигида синаб кўришмоқда. Махсус бўйинбоғ соғув тизимига сигир молхонадалиги ва керакли ўлчовлар ўтказиш кераклиги ҳақида хабар етказади.

Ҳозирча 50 бош сигирга роботлашган соғув тизими томонидан бошқарилувчи 5G-бўйинбоғлар тақилган. Бу бешинчи авлод алоқа стандарти қишлоқ хўжалиги учун нималар бериши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб топиш томон ташланган илк қадамлардандир.

Қолаверса, шу баҳона қишлоқ жойларида кенг полосали уланиш ва 5G-алоқа тезлигини солиштириш имкони бўлади.

Синовга бош-қош «Cisco» компанияси мутахассислари, умуман олганда, жониворларни масофадан бошқариш тизими янгилик эмаслигини, бироқ яхшиланган технология сабабли у осон ва тезроқ ишлашини таъкидлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг