Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бутун бошли веб-саҳифадан скриншот олишни биласизми?

Бутун бошли веб-саҳифадан скриншот олишни биласизми?

Фото: «YouTube»

«Chrome» браузерлари учун ишлаб чиқарилган «Full Page Screen Capture» дастури бир неча сония ичида бутун бошли веб-саҳифадан скриншот олишга ёрдам беради, деб хабар қилади «Лайфхакер».

Одатда биз браузерда веб-саҳифанинг бир қисминигина кўрамиз, қолганини кўриш учун эса пастга тушишимизга тўғри келади. Айрим ҳолларда бутун бошли саҳифани сақлаб қўйиш лозим бўлади. Экраннинг ҳар бир бўлагини алоҳида-алоҳида скриншот қилиш учун эса анчагина вақт зарур. Шу сабабли «Full Page Screen Capture» дастури ёрдамида ушбу муаммодан бир неча сония ичида қутулиш мумкин.

«Chrome» браузерлари учун ишлаб чиқарилган «Full Page Screen Capture» дастури. Фото: «YouTube»

Дастур ўрнатилганидан сўнг браузернинг «инструментлар панели»да фотоаппаратнинг тасвири туширилган тугма пайдо бўлади. Уни босган ҳолда скриншот қилиш мумкин. Саҳифа автоматик равишда айлана бошлайди, юқори қисмида эса пакман кўринишидаги индикаторлар чиқиб, скрин амалга оширилаётганини билдириб туради.

Шундан сўнг янги илова очилади ва сиз у ерда амалга оширилган ишни кўришингиз мумкин бўлади. Ҳосил бўлган суратни ўзи ҳолича томоша қилиш, компьютерга сақлаб қўйиш ёки ўчириб ташлаш мумкин. Мазкур дастур, шунингдек, бажарилган ишни хотирасида сақлаб қўяди, бу эса улардан исталганини керак бўлганида қайта тиклашда ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг