Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода фуқаро ариқ қазийман деб аҳолини алоқасиз қолдирди

Бухорода фуқаро ариқ қазийман деб аҳолини алоқасиз қолдирди

Фото: «Optictelecom»

2018 йилнинг 27 февраль куни Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларида телекоммуникация тармоқларида узилиш содир бўлди.

Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан тезкор ўрганилиб, авария сабаблари аниқланди.

Маълум бўлишича, Ромитан тумани Хўжаубон қишлоғи ҳудудидан ўтадиган КМ-701 магистралининг Бухоро-Газли йўналишида фуқаро Ж.Б. томорқасига сув ўтказиш учун экскаватор ёллаб, 1,5 метр чуқурликда ариқ қазиш ишларини олиб бораётганда оптик толали кабелни узиб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан инспекциянинг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ваколат доирасида маъмурий иш кўриб чиқилиб, фуқаро Ж.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 154-моддасига асосан маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг