Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородаги Арк қўрғонида аудиогид ўрнатилди

Бухородаги Арк қўрғонида аудиогид ўрнатилди

Фото: «Xabar.uz»

Арк вилоят ўлкашунослик музейида аудиогид тизими ҳамда 3D «Виртуал музей» дастури жорий этилди. Бу ҳақда Бухоро давлат музей-қўриқхонаси директори Абдурашид Зикриллаев маълум қилди.

«Ҳар бир соҳа ривожининг асоси бу — қатор янгилик ва инновацияларни ҳаётга татбиқ этишдан иборат. Маданий мерос объектлари ва давлат музейларида смарт-технологияларни амалда ривожлантириш мақсадида Бухоро давлат музей-қўриқхонаси тизимидаги Арк қўрғони ҳақида маълумот берувчи экскурсия матнлари ўзбек, рус, инглиз тилларида тайёрланиб, овозлаштирилмоқда. Тизим 9 бўлимдан иборат бўлиб, Арк қўрғони тарихи ва ундаги экспозициялари, экспонатлари тўғрисида маълумот беради. Ушбу инновацион технологиянинг афзаллик жиҳати уни буюртма қилган саёҳатчи Арк қалъаси тарихи ҳақида аниқ ва асосланган тарихий манбалар, шунингдек, вилоят ўлкашунослик музейидаги ноёб, нодир ашёлар тўғрисида маълумотларга эга бўлади», — деди илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Жамшид Халилов.

Фото: «Xabar.uz»

Айни пайтда вилоят телекоммуникация мутахассислари томонидан Бухородаги барча музейлар ва тарихий объектларда бепул WI-FI тизими ўрнатилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг