Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоронинг тарихий марказида бепул Wi-Fi тармоғи йўлга қўйилади

Бухоронинг тарихий марказида бепул Wi-Fi тармоғи йўлга қўйилади

Интернетга бепул кириш зоналарини яратадиган провайдерлар Wi-Fi тақдим этилувчи ҳудудда реклама баннерини бепул ўрнатиш имконига эга бўлишди.

Фото: «Uzbektourism.uz»

Бухоронинг бутун тарихий қисми бепул Wi-Fi тармоғи билан қопланади, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб «Спутник».

Хабарда айтилишича, Бухоронинг туристик марказида инфратузилмани яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр сармоядорлар ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси саъй-ҳаракатлари билан бу лойиҳани амалга ошириш ишларига старт берилди.

Интернет тармоғига уланиш сифат талабларига жавоб бериши ва фойдаланувчилар шахсининг мажбурий идентификацияси билан амалга оширилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2018 йил 3 февралидаги «Ўзбекистон Республикасининг туристик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жамоатчилик жойларида интернетга бепул кириш зоналарини яратадиган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик субъектлари Wi-Fi тақдим этилувчи ҳудудда реклама баннерини бепул ўрнатиш имконига эга бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг