Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«CES 2018»: «Samsung» янги «Notebook 7 Spin» ноутбук-трансформерини тақдим этади

«CES 2018»: «Samsung» янги «Notebook 7 Spin» ноутбук-трансформерини тақдим этади

Ноутбук  360 градусга қайрилиб, планшет кўринишига келади.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

9 январ куни Лас-Вегасда «CES 2018» электроника кўргазмаси очилади. Дастлабки маълумотларга кўра, унда дунёнинг 4000дан зиёд компанияси янги ишланмалари ва маҳсулотларини намойиш этади.

Кўргазма бошланишига ҳали бироз вақт бўлса-да, унда намойиш этиладиган янгиликлар маълум қилинмоқда. Жумладан, «Samsung» янги «Notebook 7 Spin» ноутбук-трансформерини тақдим этади. Бу ҳақида «Hi-tech.mail.ru» хабар берди.

«Notebook 7 Spin»нинг янги авлоди аввалгиларидан кўп ҳам фарқ қилмайди. Ноутбукни  360 градусга қайириш ва уни планшет сифатида ишлатиш мумкин.

Дисплей диагонали 13,3 дюймни ташкил қилади. Ноутбук «Core-i5» процессорининг саккизинчи авлодида ишлайди. 8 ГБ оператив ва 256 ГБ SSD хотираси бор.

Ноутбук бармоқ изи сканери ҳамда юзни танувчи «Windows Hello» технологисини қўллайди.

Унинг нархи айнан кўргазма вақтида маълум бўлиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг