Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Charity and Donation»: ён-атрофга эътиборли бўлиш қийин эмас

«Charity and Donation»: ён-атрофга эътиборли бўлиш қийин эмас

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари «Charity and Donation» номли хайрия акциясини ташкил қилдилар.

Фото: «Mitc.uz»

«Лойиҳадан кўзланган мақсад ёшларда бошқаларга нисбатан эътиборли ва хайрихоҳ бўлиш, алоҳида эҳтиёжга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек бундай ёшларга ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашишдан иборат», дейилади вазирлик Ахборот хизмати хабарида.

Акция иштирокчилари Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйларидан бирига ташриф буюрдилар. Талабалар ва ўқувчилар меҳрибонлик уйидаги алоҳида эҳтиёжга муҳтож тарбияланувчилари учун қизиқарли дастур асосида қоғоздан турли шакллар ясаш, аппликациялар тайёрлаш бўйича маҳорат дарсларини ўтказдилар. Шунингдек, ташкилотчи ёшлар болалар учун ранг-баранг кийимларнинг театрлашган шоусини намойиш қилдилар.

Фото: «Mitc.uz»

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига қўл бармоқларининг нозик ҳаракатларини ривожлантирадиган турли материаллар тақдим қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг