Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чимён ҳақида мобиль илова яратилди

Чимён ҳақида мобиль илова яратилди

Фото: «Mobinfo.uz»

Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Ботаника интитути мутахассислари томонидан «Flora Chimgan» номли мобиль дастур яратилди. Мазкур Android-илова ёрдамида Угам-Чотқол ҳудудида учрайдиган барча ўсимликлар ҳақида маълумот олиш мумкин, деб хабар берди «Mobinfo.uz».

Масалан, туристлар, Чимён тоғи бўйлаб ҳаракатланувчилар дастур ёрдамида йўлларида учраган ўсимлик ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишлари мумкин. Бунинг учун дастурни ишга тушириш ва смартфон камерасини ўсимликка йўналтириш кифоя. Минтақадаги аксарият ўсимликлар (220 турдаги) базага киритилган ва сиз уларни ўзига хос хусусиятлари — ранги ва шакли ёрдамида ажратишингиз мумкин.

Дастур оффлайн режимида, интернетсиз ишлайди.

Ушбу мобиль дастурни қуйидаги ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг