Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чўлда ақлли блокчейн-шаҳар қурилади

Чўлда ақлли блокчейн-шаҳар қурилади

Фото: «Dezeen»

Криптовалюталар миллионери Жеффри Бёрнс Невада чўлида (АҚШ) ақлли блокчейн-шаҳар — «Innovation Park» қуришни режалаштиряпти.

«Dezeen» нашри ёзишича, Бёрнс 271 квадрат километр ер майдони учун 170 миллион доллар тўлаган. Ҳудудда Бёрнс бошқараётган «Blockchains» компаниясининг штаб-квартираси қуриб бўлинган. Ундан сал нарида — «Google», «Apple» ва «Tesla» кампуслари.

Фото: «Dezeen»

Ақлли шаҳарда компаниялар офислари ва тураржойлар қурилади. Умумий инфратузилма ва энергия тақсимоти блокчейн орқали бошқарилади.

Келгусида ушбу шаҳарда сунъий тафаккур, нанотехнологиялар ва 3D-чоп этиш ҳам жорий этилади.

Ҳозирча шаҳарни қуришга Бёрнс ўз пулларини ишлатяпти (биринчи босқичда 300 млн. доллар), бошқа инвесторлар ҳақида маълумот йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг