Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чўнтак принтери суратларга худди «Гарри Поттер»даги каби «жон» бағишлайди

Чўнтак принтери суратларга худди «Гарри Поттер»даги каби «жон» бағишлайди

Чўнтак принтери.

Фото: «Keddr.com»

Хитойнинг «Xiaomi» компанияси «XPRINT Pocket AR Photo Printer» номли чўнтакда кўтариб юриш мумкин бўлган принтерни тақдим этди. Қурилманинг ўзига хос жиҳати у худди «Гарри Поттер» фильми ва китобларидаги каби суратларга «жон» бағишлай олади, деб хабар берди «4PDA.ru».

«XPRINT Pocket AR Photo Printer»да махсус мобил дастур ёрдамида олинган суратларни чоп этиш мумкин. Дастур суратга олиш вақтида қисқа видеони ҳам тасвирга олади. Чоп этилган суратга смартфон камерасининг объективи орқали қаралганида, дисплейда суратларга «жон» кирганини кўриш мумкин (яъни у ўша вақтда видеога олинган ҳолатни кўрсатади).

«Xiaomi» компаниясининг таъкидлашича, дастур суратни атига 0,28 сонияда танийди. Принтерга «Bluetooth» ёки NFC орқали уланиш мумкин. Дастурни Android 5.0 ва iOS 9.0 ҳамда ундан юқори амалий тизимлар кўтара олади.

Принтернинг ўлчамлари 133 х 80 х 27 миллиметрга тенг бўлиб, оғирлиги 237 граммни ташкил этади. Аккумулятор сиғими эса 650 мА/соатга тенг. Сурат махсус 54 х 86 ўлчамидаги қоғозга чоп этилади. Қурилманинг нархи 63 доллар бўлиб, суратлар чоп этиладиган 20 та варақдан иборат жамланма 6 доллар туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг