Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Цукерберг — робот? «Facebook» асосчисининг баёноти кўпчиликда кулги уйғотди

Цукерберг — робот? «Facebook» асосчисининг баёноти кўпчиликда кулги уйғотди

Фото:«ITC.ua»

«Faccebook» асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқда маълумотларни чиқиб кетиши борасида АҚШ Конгрессида баёнот бергани ҳақида хабар берган эдик.

Деярли беш соат давомида Цукерберг кечирим сўради, тушунтириш берди, қўлланилиши режалаштирилаётган хавфсизлик чоралари ҳақида сўзлади, шунингдек, сенаторларнинг саволларига жавоб қайтарди. Мазкур йиғилиш Америка каналларида тўғридан-тўғри трансляция қилингани сабаб Цукербергнинг хатти-ҳаракатлари кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортди, деб хабар беради «ITC.ua».

Конгрессдаги тинглов жараёни кутилганидек зерикарли ўтди, бироқ ижтимоий тармоқларда бу борада кўплаб ҳазиллар юзага келди.

Йиғилиш бошланиши билан фойдаланувчилар «Facebook» асосчиси аслида инсон эмаслигини исботлашга тушиб кетди. «Цукерберг робот» — «Reddit» тармоғида бу ҳақда бутун бошли бўлим пайдо бўлди.

Фото:«ITC.ua»

Цукерберг қалин ёстиқ устида ўтиргани кўпчиликни хайрон қолдирди. Айрим ҳазилларга кўра, ушбу ёстиқ симсиз қувватлантириш манбаи ёки ташқи батарея эмуш. Аслини олганда эса Цукербергнинг бўйи 170 сантиметр, шу сабабли у тагига ёстиқ қўйиб ўтирган.

Бундан ташқари Цукербергнинг саволларга тўғридан-тўғри жавоб беришдан қочганлиги ҳам кўпчиликда кулги уйғотди.

Сенатор: «Сиз инсонмисиз?»

Марк Цукерберг: «Бу жуда муҳим савол. Менинг жамоам сизга жавобни айтиб юборади».

Сенатор: «Facebook» фойдаланувчиларнинг қонини олиб ундан клонлар армиясини яратишда фойдаланиши мумкинлигига қўшиласизми?»

Цукерберг: «Бу жуда қизиқарли савол, шундай экан, мен уни жамоам билан маслаҳатлашиб кўришим керак. Билсангиз, мен ўз компаниямни ётоқхонада бошланганман».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг