Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Дардкаш» робот: «Honda» ўз ҳиссиётларини намоён қила оладиган роботни тақдим этди

«Дардкаш» робот: «Honda» ўз ҳиссиётларини намоён қила оладиган роботни тақдим этди

Фото: «CNET»

«Honda» компанияси CES 2018 кўргазмасида ўз ҳиссиётларини намойиш этган ҳолда одамлар билан мулоқот қилишни яхши кўрадиган роботни тақдим қилди, дея хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Аслини олганда «Honda» кўргазмага бир неча турдаги янги роботларини олиб келган, бироқ уларнинг орасида энг диққатга сазовори — 3E-А18.

Ушбу робот дўконлардаги, аэропортлар ва бошқа жамоат жойидаги одамларга ёрдам бериши мақсадида яратилган. Бироқ уни ишхонага ёки уйга ҳам жойлаштириб қўйиш мумкин. Роботга ўрнатилган датчиклар одамнинг ҳаракати ва юзидаги мимикаларига қараб унинг кайфиятини аниқлайди.

Суҳбатдошининг аҳволига қараб робот турли ҳиссиётларини виртуал юзида намоён қилади: табассум, ҳайрат, ғам ва ҳакозо. Роботнинг корпуси юмшоқ материалдан тайёрлангани сабаб одамлар уни бемалол қучишлари мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг