Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Apple» ёки «Samsung». Даромаднинг зўри кимда?

«Apple» ёки «Samsung». Даромаднинг зўри кимда?

2017 йил охирги чорагида смартфонлар савдоси рекорд кўрсаткични қайд этган.

Фото: «AKKet»

2017 йил охирги чораги ҳисоботларига кўра, смартфонлар савдоси рекорд кўрсаткични қайд этган — 120 млрд. доллар. Бу бир йил олдинги шу чорак натижасидан 8 фоиз юқори кўрсаткич бўлиб, бу вақт оралиғида битта смартфоннинг ўртача нархи 18 фоизга қимматлашган (255дан 300 долларгача).

Вендорлар орасида энг кўп даромадни «Apple»,  ўзининг «iPhone X» флагманига талаб ўта юқорилиги боис, қўлга киритди — 61 млрд. доллар, бу глобал смартфонлар бозоридаги пулларнинг 51 фоизидир. Солиштириладиган бўлса, бу иккинчи ўриндаги «Samsung» компаниясиникидан уч баравар, учинчи ўриндаги «Huawei» компанияси даромадидан етти баравар кўп маблағдир.

Яна бир қиёслаш: «Apple» смартфонларининг ўртача нархи 800 доллар бўлса, «Samsung»да бу кўрсаткич 254, «Huawei»да 205 долларни ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг