Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Деворларни виртуал суратлар билан безаш имконини берадиган дастур яратилди

Деворларни виртуал суратлар билан безаш имконини берадиган дастур яратилди

Фото: «Hi-News»

Бугунги кунда виртуал реаллик билан бирга қўшимча реаллик тушунчаси ҳам кенг оммалашиб бормоқда. Бу эса ўз маҳсулотларини қўшимча макон ёрдамида бир бутун ҳолатга келтираётган йирик компаниялар учун анча истиқолли ҳисобланади.

«TechCrunch» нашрининг ёзишича, мазкур соҳадаги янги дастурлардан бири сизнинг деворларингизни виртуал санъат асарлари билан безаб беради. Шундан сўнг ўзингизга ёққанини харид қилишингиз мумкин бўлади, деб хабар берди «Hi-News».

Дастурни Американинг йирик интернет дўконларидан бири — «Art.com» яратмоқда. Ушбу компания суратлар савдоси билан 20 йилдан буён шуғулланиб келади. «Art.com» бош директорининг ёнига «Lyft» такси-дастурининг маркетинг бўйича собиқ раҳбари Кира Вамплер келмаганида ўз фаолиятини шу тарзда яна анча йиллар давом эттирган бўларди. «Art.com» мобил дастурига деворларни турли виртуал сурат ва постерлар билан безаш имконини берадиган «ArtView» функциясини яратиш фикри айнан ундан чиққан. 

Фойдаланувчилар 2 миллион турдаги постер ва суратлар ичидан ўзига маъқулини танлаб олиши ва уни девор ўлчамига мос равишда буюртма қилиши мумкин.

«Қўшимча реалликдан нафақат видеоўйинларда, балки бизнинг мижозларимизни реал муаммоларини ҳал этишда ҳам фойдаланиш мумкин. Бизнинг компаниямиз замонавий дизайннинг барча тенденцияларига мос бўлишга интилмоқда. Дастур фойдаланувчилари ўзларига ёққан суратларни кўриб чиқиши ва сотиб олиши мумкин. Бу эса савдо ҳажмининг ўсишига хизмат қилади деган умиддамиз», дейди компания раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг