Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги мутахассисликни эгалламоқчимисиз? Онлайн таълим олиш учун уч хорижий платформа

Янги мутахассисликни эгалламоқчимисиз? Онлайн таълим олиш учун уч хорижий платформа

«Sоурсера» платформаси.

Фото: hi-tech.mail.ru

Анчадан бери дастурлаш тилини ўзлаштириш ёки янги мутахассислик ҳақида ўйлаб юрган бўлсангиз-да, уни ўрганишга вақт топа олмаяпсизми? Унда сизга уйда ўтириб таҳсил олиш имконини берадиган онлайн-платформалар керак. Биз сизга уларнинг учтасини тавсия этамиз. Энг асосийси, кўплаб курсларни мутлоқ текин ёки арзон суммага тамомлаш мумкин.

1. «Coursera» — 147 университет битта сайтда

Бу нима дегани?

Ушбу платформа 2012 йили АҚШнинг энг нуфузли таълим даргоҳларидан бири — Стэнфорд университети ўқитувчилари томонидан яратилган. Унинг яратувчилари ўз олдиларига америкаликлар ва бошқалар учун қулай билим беришни мақсад қилиб қўйган. Бугунги кунда портал бутун дунё бўйлаб 25 миллиондан ортиқ кишини ўқитди ва унда 2 мингдан ортиқ курс  мавжуд, шу жумладан, уларнинг тўрттаси ярим ҳажмдаги академик босқичлар ҳисобланади. 

Кимлар ўқитади?

«Coursera»да 147 олий ўқув муассасаси жамланган. Улар орасида Стэнфорд, Колумбия, Калифорния, Мичиган университетлари бор.

Машҳур курслар: криптография, интервюга тайёрланиш, «Андроид» иловаларини ишлаш ва бошқалар.

Ўқитувчилар таркиби ҳам сизни ҳайратлантирмасдан қолмайди. Улар орасида дунёнинг IТ-соҳасидаги етакчи мутахассислари ҳам бор.

Нималарни ўргатишади?

Ўзини ҳурмат қиладиган моҳир технолог бўлиб етишиш учун барча нарсани. Математика, алгоритмлар, дастурлаш тили, замонавий технологиялар, мобил иловалар...

Энг машҳур курслар: криптография, интервюга тайёрланиш, «Андроид» иловалари ишлаб чиқиш ва бошқалар.

Кимларни олишади?

Тариф бўйича — барчани. Аммо бир нечта шундай курслар ҳам борки, бунинг учун бошланғич саралаш ёки тестдан ўтиш талаб этилади.

Қанча туради?

Курслар 25 доллардан 99 долларгача туради ва бу сумма бу даражадаги таҳсил учун қиммат эмас. Аммо тўлов мажбурий ҳам эмас — бир неча курслар текин ва уларни ўрганиб, пул тўлашга арзийдими-йўқми, ўзингиз бир қарорга келишингиз мумкин.

Ўқув қай тарзда бўлади?

Курсга ёзилишингиз билан сиз маърузалар ҳамда талабалар форумида иштирок этишингиз мумкин. Бу алоҳида қизиқарли тажриба — бутун дунё бўйлаб турли ёшдаги касб эгалари билан суҳбатлашишингиз мумкин. Фақатгина эронликлар ва кубаликлар, бундан мустасно.

Ҳафталик курсларнинг бири мана шундай кўринишда.

Қандай ҳужжат берилади?

Сертификат, аммо, фақатгина пуллик ўқувлар учун. Курс якунида имтиҳондан ўтишингиз лозим бўлади. Имтиҳондан ўта олсангиз, расмий ҳужжатга эга бўласиз.

2. «Udacity» — Кремний водийси университети

Бу нима дегани?

«Udacity» — бўлажак, собиқ ва ҳозирда фаолият кўрсатаётган ахборот-коммуникация технологиялари мутахассисларига мўлжалланган платформа.

Кремний водийси университети.

Унинг мақсади  — IТ соҳасига доир янгиликлар, янги билимлар ҳамда янги иш топишга кўмаклашишдан иборат.

Кимлар ўқийди?

Бу ерда барчаси жуда қизиқарли.  Лойиҳа муассисларининг айтишича,«Udacity» — нафақат Кремний водийси университети, балки «Университетлар ўртасидаги Голливуд»дир.

Курслар учун материаллар «Google» ва «Facebook» каби компаниялар мутахассислари томонидан тақдим этилади. Бироқ барча дастурчилар ҳам яхши тушунтира ва ўргата олмайди. Шу боис «Udacity» материаллар, профессионал ўқитувчилар, актёрлар, монтажчиларни бирлаштиради ва уларни қисқа, қизиқарли ҳамда енгил ҳазм бўладиган видеороликларга айлантиради.

Нимани ўргатишади?

«Udacity»нинг курслари рўйхати худди иш ахтариш учун «ҳикматлар тоши»га ўхшайди. «Data Science», «IOT», виртуал реаллик. Ва, албатта, дастурлаш тиллари.

«Udacity»нинг асосий йўналишлари рўйхати.

Кимларни олишади?

Бепул курслар учун чеклов йўқ. Бироқ пуллик курсларга қатнашиш баъзида маълум тажриба ёки билим талаб этади.

Қанча туради?

Курсларнинг икки тури бор: текин ва «Nanodegree» курслари. Ўнлаб бепул курслар — платформа билан танишишнинг энг яхши йўли.

«Nanodegree» — «Udacity» дастурчилар университети.  Улар маълумотлар базаси, «Андроид» учун мобил иловалар ҳамда соҳага доир, тор доирадаги, чуқурлашган дастурчилар тайёрлайди.  Чунки меҳнат бозори ҳам айнан шуни талаб этмоқда. Ўқиш нархи курсларга қараб, 20дан 200 АҚШ долларигача.

Курслардан намуналар. Уларнинг асосий қисми етакчи компаниялар ҳамда университетлар билан ҳамкорликда тузилганини пайқаш қийин эмас.

«Udacity»да бир қанча стипендиялар ҳам бор. Булар — «Google»нинг WEB ва «Android» дастурчилари учун мўлжалланган. Бу стипендия Европа, Туркия ва Россия аҳолиси учун мўлжалланган. Ҳар йили стипендия талабларини бажарган 60 минг талаба 3 ой текин курсларда қатнашади. Улар орасидан энг кучли 6 минг нафари эса «Nanodegree»  курсларида бепул таҳсилни давом эттиришмоқда.

Ўқув қай тарзда бўлади?

Ҳар бир курснинг мақсади — нафақат ўргатиш, балки янги лойиҳаларга йўл очиш. Сиз ўзингиз ўрганган материаллардан диплом ишингизда фойдаланишингиз мумкин, етакчи мутахассислар эса ёзган кодингизни текширади, ёрдам беради ва йўналтиради.

Қандай ҳужжат беради?

«Nanodegree» сертификати.

3. «Khan Academy» — мутлақо бепул таълим!

Бу нима дегани?

Асли келиб чиқиши бенгаллик бўлган Салмон Хон шарафига номланган платформа. Салмон узоқдаги қариндошига математика фанидан ёрдам бериш учун видеоролик тайёрлаб, «YouTube»га жойлаштиргач, кутилмаганда, жуда машҳур бўлиб кетади. Шундан сўнг у ишдан бўшаб, онлайн-академияга асос солди. Ҳозирда унинг «YouTube»даги канали  уч миллиондан ортиқ обуначига эга.

Статистик маълумотларга кўра, Стэнфорд университети талабаларининг 65 фоизи «Khan Academy»дан фойдаланади.

Статистик маълумотларга кўра, Стэнфорд университети талабаларининг 65 фоизи «Khan Academy»дан фойдаланади.

Ким ўқитади?

Платформада дунёнинг турли нуқталаридан юздан ортиқ ўқитувчи фаолият кўрсатади. Улар орасида мактаб ва олий таълим даргоҳлари ўқитувчилари, шунингдек, турли соҳага оид экспертлар ҳам бор.

Курслар рўйхати.

Нимани ўргатишади?

Барча нарсани. Биология, физика, кимё, тарих, медицина. Ва, албатта, дастурлашни ҳам.

Кимларни олишади?

Барчани!

Қанча туради?

Платформа шиори: «Барча учун ва ҳамиша бепул».

Ўқув қай тарзда бўлади?

Роликларни томоша қиласиз ва ўрганасиз. Роликлар инглиз тилида. Шунингдек, саволлар бериш ҳамда бошқа талабалар билан суҳбатлашиш учун форум ҳам бор.

Қанақа ҳужжат беради?

Ҳеч қандай. Фақат билим ва маҳоратни ошириш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг