Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дронлар кўмагида Ўзбекистон туризм салоҳияти тўғрисидаги фото ва видеоматериаллар тайёрланади

Дронлар кўмагида Ўзбекистон туризм салоҳияти тўғрисидаги фото ва видеоматериаллар тайёрланади

Фото: «Новости Узбекистана»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар қилган эдик. Ҳужжат матни ЎзА сайтида келтирилган.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан биргаликда буюртманома асосида хорижий ижодий гуруҳларга республиканинг туризм салоҳияти тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш аппаратларини, жумладан, дронларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномаларни бериш тартибини кўзда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг