Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги биринчи бетон колонка: унда баланд мусиқа эшитилганида ҳам тебраниш бўлмайди

Дунёдаги биринчи бетон колонка: унда баланд мусиқа эшитилганида ҳам тебраниш бўлмайди

Фото: «4PDA.ru»

«Master&Dynamic» компанияси Россия бозорида янги симсиз MА 770 аудитизимини тақдим этди. Британиялик архитектор Девид Ажей томонидан ишлаб чиқилган қурилма ўз рақобатчиларидан ноодатий дизайни билан ажралиб туради. Архитектор бетон композитидан ишланган корпусга эга колонкани яратди, деб хабар берди «4PDA.ru».

Пўлат панжарали ҳимоя остида қўлда ишланган бетон, иккита 4 дюймли толадан ясалган вуфер ва 1,5 дюймли титандан ишланган ВЧ-датчик жойлашган. Бетондан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳати максимал баландликда мусиқа эшитилганида ҳам тебраниш (вибрация)нинг бўлмаслиги.

Колонкадан стереоқурилма ёки «Chromecast» сервиси ёрдамида мултирум-комлекс ва ҳатто мустақил қурилма сифатида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, таъкидлаш жоизки, унга 100 ваттли D классига мансуб овоз кучайтиргич ўрнатилган.

Ранги кулранг бўлган колонканинг оғирлиги 16,5 килограммга, қувватлантирадиган кабелининг узунлиги 2 метрга тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг