Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экспертлар глобал тикланувчи энергетика қувватини ўлчашди

Экспертлар глобал тикланувчи энергетика қувватини ўлчашди

Фото: «All-solar.uz»

2018 йили глобал тикланувчи энергетика қуввати 2351 ГВт.га етди — яъни жами энергетиканинг қарийб учдан бир қисмига тенг. «REGNUM» ахборот агентлиги Халқаро тикланувчи энергия манбалари агентлиги (IRENA) маълумотларига асосланиб шундай хабар бермоқда. 

IRENA ҳисоботида келтирилишича, тикланувчи энергетика қуввати деганда электр қуввати олишга мўлжалланган электр станциялари ишлаб чиқараётган соф қувват тушунилади. 2018 йили ана шундай станцияларнинг умумий қуввати 7,9 фоизга ўсиб, 2351 ГВт.ни ташкил этди.

Ўтган йили «тоза энергия» қуёш ва шамол станциялари ҳисобидан 84 фоизга ўсди.

Глобал «яшил энергия»да кучлар нисбати:

  1. Гидроэнергетика — 1172 ГВт
  2. Шамол энергияси — 564 ГВт
  3. Қуёш энергияси — 480 ГВт.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг