Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дуров «Telegram»ни блоклашнинг уч салбий оқибатини маълум қилди

Дуров «Telegram»ни блоклашнинг уч салбий оқибатини маълум қилди

Фото: «Reuters»

«Telegram» асосчиси Павел Дуров ўзининг «ВКонтакте»даги саҳифасида Россияда мессенжернинг блокланишига изоҳ бериб, бу қарорнинг учта салбий оқибатини айтиб ўтди.

Биринчидан, унинг фикрича, бу 15 миллион россияликнинг ҳаётини қийинлаштиради. Иккинчидан, мамлакатдаги террор хавфи аввалги даражада қолаверади.

«Россиядаги террор хавфи аввалгидек бўлиб қолаверади, чунки экстремистлар бошқа мессенжерлардаги шифрланган алоқа каналлари ёки «VPN»дан фойдаланишда давом этади», — деб ёзади Дуров.

Учинчидан эса бу Россиянинг миллий хавфсизлик даражаси пасайишига олиб келади.

«Россияликлар шахсий маълумотларининг бир қисми Россияга нисбатан нейтрал бўлган ҳудуддан АҚШдан назорат қилинадиган бошқа ҳудудларга —«WhatsApp/Facebook»га ўтиб кетади», — дея таъкидлади Павел Дуров.

Аввалроқ Дуров тез орада мессенжерда блокни чеклаб ўтувчи ички усуллар ишга тушишини ҳам маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг