Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дуровнинг криптовалютаси: ўзига хос жиҳатлари ва ишлаш принципи

Дуровнинг криптовалютаси: ўзига хос жиҳатлари ва ишлаш принципи

Фото: «Bitcoin Exchange Guide»

Тармоқларда «Telegram» асосчиси Павел Дуровнинг «Telegram Open Network» (TON) номли криптовалютаси ва блокчейни ҳақида маълумотлар пайдо бўлди, деб хабар берди «4PDA».

TON бир вақтнинг ўзида ҳозирги криптовалюталардаги мавжуд муаммоларни ҳал этади: масалан, қийматнинг юқорилигини ва сониясига 1 миллион транзакциялар амалиёти давомийлигини қисқартиради, шунингдек, бошқа қўшимчаларни таклиф қилади. 

«Telegram Open Network» харидларни, маблағ ўтказмаларини осонлаштиради, шунингдек, «криптлар»дан кундалик ҳаётда фойдаланиш соҳасини кенгайтиради. 

TON «Proof-оf Stake» алгоритмига асосланади — блок яратувчиси ҳамёнидаги валюта миқдорига қараб танланади. «Telegram» блокчейни асосий ва бошқа кўплаб қўшимча чейнлардан иборат бўлади ҳамда ўзга платформалар ҳам уни қўллаб-қувватлай олади.

Янги валюта орқали амалиётлар «Telegram Wallet» енгил мижозлари орқали амалга оширилади. Мобил дастур фақатгина ҳамённинг эгаларига шифрланган калитни тақдим этади, фойдаланувчининг идентификацияси учун эса ягона «Telegram External Secure ID» тизими жавоб беради. 

TONни ишга тушириш бир неча босқичдан иборат бўлади: муаллифлар январда ёпиқ валюта савдосини ўтказадилар, тангаларни дастлаб жойлаштириш 2018 йил март ойида бўлиб ўтади ва тўртинчи чоракда ишлаб чиқувчилар «Telegram Wallet»ни ишга туширадилар. «Telegram Open Network» хизматларининг қолган қисми 2019 йилнинг биринчи ярмида ишга туширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг