Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«E-Fan X» технологияси. Электрогибрид реактив самолёт яратилади

«E-Fan X» технологияси. Электрогибрид реактив самолёт яратилади

Фото: «Airbus»

«Airbus», «Rolls-Royce» ва «Siemens» каби йирик компаниялар электр кучи ёрдамида ҳаракатланувчи янги технологиялар бўйича иш олиб бораётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. «E-Fan X» номини олган лойиҳанинг мақсади электрогибрид реактив самолётни яратишдан иборат. Уларнинг парвози анча арзон тушади, шунингдек, шовқинсиз учади, деб хабар берди «Daily Tech Info».

«Авиация — бу электрлаштириш технологияси етиб борган сўнгги транспорт воситасидир. Эндиликда биз анча олдинга ўтиб кетган бошқа соҳаларга етиб олиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз лозим. Авиация ўзининг улкан ўлчамлари ва оғирлиги сабаб анча вақт электрлаштиришдан қочиб юрди. Бироқ технологиялар тез ривожланди ва ҳозирда биз электр самолётларнинг учта турини яратдик», — дейди «Rolls-Royce» компанияси бош муҳандиси Пол Стайн.

«E-Fan X» дастури асосида яратилган дастлабки самолётлар гибрид схема бўйича ишлайди, чунки ҳозирча мавжуд замонавий технологиялар уларнинг электр кучи ёрдамида етарлича узоқ парвоз қилишини таъминлашга қодир эмас.

Уларнинг биринчи тури одамларни қисқа масофага ташишга мўлжалланган «ҳаво таксиси» кўринишида бўлади. Табиийки, улардан шаҳар шароитида фойдаланилади, бу эса ер устида ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг оқимига боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради.

Иккинчи турга оид самолётлар эса минтақалараро парвозларни амалга оширишга мўлжалланган. Учинчи тур самолётларига қитъалараро рейслар бўйича ҳаракатланувчи йирик авиалайнерлар киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг